avatar
Куч
497.67
Рейтинг
+155.84

Қўшоқов Баҳодир Сотволдиевич

Мақолалар

Доно Она!

Сен барибир муқаддассан, муқаддас аёл
Жамият
Муқаддас чекка бир қишлоқнинг, чекка ҳовлиларидан бирида туғилиб, вояга етди.У табиатан қувноқ, эпчил ва ўта зукко қиз эди.Уйларидан уч-тўрт юз қадам нарида кичик бир ўрмон бўлиб, у ерда ноёб жонворлар кўп бўлгани учун, давлат томонидан ҳимояга олинган ва қўриқҳона ташкил қилинганди.

Дўст билан обод уйинг

ФИКР
Чин инсон бўлмокчи бўлсанг,  
Чин ўртоқ бўлишдан бошла.
Чин иймон бўлмокчи бўлсанг,
Мусулмон бўлишдан бошла.

           РИВОЯТ
От ўйнатиб икки яқин дўст,
Бир қишлоқдан ўтиб борарди.
Қарашса бир эшик ёнида,
Бир нозанин қараб турарди.
Икки нигоҳ тушди жононга,
Отлар юрди уйи томонга....
Эртасига дўстларнинг бири,
Қайтиб келди, бор учун сири.
Топиб ўшал жонон уйини,
Тинмай чалди севги куйини.
Жонон ҳайрон, чиқди уйидан,
Йигит чалган севги куйидан.
-Ҳуш келибсиз! Келинг оғажон.
Ҳар юмушга тайёр тану жон.

Бараканг ўзингда қолсин......

ФИКР


Барака нима ўзи? Нима учун ҳар дуо қилганимизда, Яратгандан барака сўраймиз? Нима учун ҳар 20-30 кун оралиғида 6-7 тадан болалайдиган қуён, дунёни босиб кетмайдию, нима учун ҳар 6-9 ойда битта, жуда ошиб кетса иккита болалайдиган қорамол,ҳар куни минг, минглаб гўштга топширилсаям қирилиб тугаб кетмайди? Парвардигорнинг, мана шу, банданинг ҳар кунги эҳтиёжи учун сарфланадиган гўштни етказиб берувчи қорамолга барака бериб қўйгани эмасми.....? 

Шартли кўприк

Занимательные штуки


Бир юрт шоҳи дарёга бир кўприк қурдирибди.У кўприкдан ўтишни истаганлар учун бир шарт қўйибди.Шарт шу эканки, агар кимда ким шу кўприкдан ўтмоқчи бўлса, шоҳга сабабини айтиши керак экан.Агар шоҳ айтилган гапни тўғри деб қабул қилса, у айтган одамни дарёга чўктиришини, агар гапни нотўгри деб қабул қилса, дорга осишини айтибди. Анча вақт бирорта одам ўтишга журъат қилолмапди.Ҳар сафар бўлгани каби бир одам топилибди ва у шоҳга гапириб чиққандан кейин бемалол кўприкдан ўтиб кетибди.Шу билан бошқаларгаям йўл очиб берибди.Ўша одам шоҳга нима дебди?

Рисқ ҳақида кичик бир мулоҳаза.

Блог им. baht1962
Ёшлигимда жуда кўп ўйланиб қолардим.-Нима учун одамлар ҳар ҳил яшаркинлар? Нима учун бой, камбағал инсонлар борикин?Ҳамма бир ҳил яшаса бўлмасмикин???? Шўролар замони бўлгани учун, улар барчани бир ҳил яшашга мажбур қилишмоқчи бўлишди.Лекин РИСҚ рисқлигини қилиб, бой, камбағал ўша пайтдаям бор эди.Оллох рахматли дадамлардан бир кун сўрасам, нима учун шундай деб:-Ўглим одамларга рисқни фақат Оллоҳ таолонинг Ўзлари беради ва ҳоҳлаган пайтида Ўзлари ўзгартиришлари мумкин дегандилар.Шунда мен:-Ундай бўлса шунча қийналиб илм олиб ўқишимизни қандай фойдаси тегади, агар рисқимиз олдиндан маълум бўлса-десам, дадамлар:-Ўқисанг, билим олсанг вакти келиб жамиятга, одамларга нафинг тегади, бу ишлар жуда улуғ савоб ҳисобланади,қолаверса пайти келиб Парвардигор сенинг ҳам рисқингга рисқ қўшиб қўйса,ўша рисқдан тўгри фойдалана билишинг учун ўқиганларинг асқотиб қолади дегандилар.  Ҳозирги қуйида келтирадиган шеърий ривоятимни ёзяпману,ҳаёлимда ўша дадамлар «вақти келиб Оллоҳ сенгаям рисқ кўшса ўқиганларинг асқотиб қолади „деган гаплари ёдимга келди.Сиз ҳам ўқиб кўринг.

 Бир куни ҳалифа Ҳорун Ар-Рашид,

Аркони давлатни текширмоқ бўлди.
Ёнига вазир ва тан соқчи олиб,
Дарвешлар киймида шаҳарга келди.
Ўтиб борардилар бир кўча бўйлаб,
Учовлон *дарвешлар* ҳалкини ўйлаб,
Паҳса деворлару, нураган уйлар,
Учрарди қадамда,ҳолидан сўйлаб.
Дам ўтмай, бир уйдан келди бир овоз.
Текширмоқ бўлдилар ўйланиб бир оз.
-Қарангчи вазирим, не тақир туқур?
Жазирама офтобда ким ишга чиқур?
Вазир секин паҳсадан қаради уйга,
Бир оз жимиб қолди, толгандек ўйга.
-Не булди?-Сўради вазирдан ҳокон.
-Офтобда тер тўккан қайси бир нодон? 
-Қизик.-Деди вазири бўлгандан ҳайрон.
-Тараклатиб бўз тўкир бир бўзчи инсон.
-Чарчаганда пешонасин  енгида артиб,
— Тушимда кўрганимда-дер қайтиб,қайтиб.
-Юринглар кирайлик, сўраб билайлик,
Нени тушда кўрганин, таҳлил қилайлик.
Дарвозани таққиллатди тан соқчи илдам,
Бўзчи очди эшигини куттирмай шу дам.
-Келинглар меҳмонлар, марҳамат киринг,
Ночормиз, чой хам йўқ, сув берай ичинг.
-Узр, биз жаҳонгашта бир дарвешлармиз,
Ҳар ерларда рисқимизни териб юрамиз.
Оламда не янгилик бўлса барчасин,
Одамларга етказиб, айтиб турамиз.
Ўтаётиб гувоҳ бўлдик сўзларингизга,
Нени тушда кўрганингиз айтингиз бизга.
Мийиғида секин кулиб, бир ростлаб ўзни,
Бўзчи шошилмасдан бошлади сўзни. 
-Тушимга кирганмиш бир баланд адир,
Адирдан ариқчалар оқар ҳилма ҳил.
Бирида сув тўла окса, ёнида камроқ,
Оқаётган сув ҳажми бирдекмас бироқ. 
Пайдо бўлди бир оқсоқол адир устида,
Савол бердим мен ҳам ўйланиб турмай:
-Бу ариқлар қандай ўзи? Сувлари оз, кўп,
Кетолмадим ортга қайтиб аниғин сўрмай.
-Бу ариқлар бандаларнинг умр йўллари,
Сувлар эса Эгам берган рисқу рўзлари.
Тўлиб оққан ариқ суви бойнинг рисқидир,
Тақсим қилиб бермиш рисқни Эгам Ўзлари.
-Мен фақирнинг ариқчаси қайси? билайин,
Шунга қараб бу дунёда ишим қилайин.
-Айланиб ўт адирни сен,-деди оқсоқол.
-Югиргилаб у томонга ўтдим мен дарҳол.
Мен қашшоқнинг ариғида сув томар эди,
Мулла қўшним ариғини сув кўмар эди.
Тушда кўрганим ўша томчи сув экан.
Минг уринмай ерда рисқим шу экан.
Шундан буён чарчаганда теримга ботиб,
Дейман:-тушда кўрганимда-ўзни овутиб.
Сувгв тўлсин ариғингиз дея турдилар, 
Уйдан чиқиб сарой томон юрдилар.
Йўл йўлакай ҳоқон дермиш вазирга:
-Нима дейсиз? Ариғини сувга тўлдирсак?
Олтин билан, не армони бўлса ўлдирсак.
-Зўр бўларди шундай қилсак адл посбони,
Жуда бисёр бу савобнинг афзал томони.
-Бир таклиф бор-деди юртнинг султони,
Уз фикридан ҳурсанд бўлиб олам ҳоқони.
-Ҳазинадан, олтин-зардан бир ҳалта олинг,
Катта жомнинг ўртасига ҳалтани қўйинг,
Дошқозонда палов дамлаб, шу жомга солинг, 
Элтиб берсин, кимданлигин, айтма деб қўйинг.
                             *****
Ўн беш кунча вақт ўтди шу кундан бери,
Ҳалифа ва вазир ҳамон ўйларди шуни.
-Кўрайликчи бой бўлганин фақир бўзчини,
-Деди ҳоқон “шерик»ларин чорлаб шу куни.
Таниш кўча бўйлаб борар экан учовлон,
Яқинлашган сари юракларда турди ғалаён.
Кўча жимжит, фақат ғир-ғир шамол еларди,
Яна ўша уйдан, тақир-туқур овоз келарди.
Ажабо!Ҳайрон бўлди шўрлик«дарвеш»лар,
Бало борми бўз тўқишга олтин турганда,
Нураб кетган паҳса девор ҳолидан йиғлар,
Не бўларкин шу бойликка девор қурганда.
Қарор қилди яна ҳоқон кириб кўрмоққа,
Ҳадядан сўнг бўзчининг,ҳолин сўрмоққа...
-Ҳуш келибсиз-деди бўзчи эшикни очиб,
Шодлигини яширолмай, юздан нур сочиб.
Қадамингиз ҳуш келди бизга ўша кун,
Кетдингиз ҳам, эртасига ажиб иш бўлди.
Келтиришди бир ҳотамдан жом тўла палов,
Бутун оилам бу ҳадядан қувончга тўлди.
Жомни қўйиб, маза қилиб ошҳўрлик қилдик,
Ош кўп экан,қорин тўйди, тугатмадик еб.
Кун иссиқ, айнимасин дея мулла қўшнимга,
Жоми билан кирғазвордим дуо қилсин деб....
                            *****

Караҳт бўлмиш воқеани тинглаб «дарвеш»лар,
Қўлтиқларидан тарвузлари тамом тушмишлар.
Ҳоқон зимдан кўз ташлади вазирга шу дам,
-Тушида кўрганида-дермиш зўрға вазир ҳам.
                                   *****


Қиссадан ҳисса шу, дўстларим билинг,
Не берса ҳам Яратган, шукрлар қилинг.
Гар дуо олмоқчи бўлсангиз сиз ҳам,
Бойга эмас, камбағал қўшнига беринг.